Экспортчига кўмак

Чоп этиш версияси

ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ СУҒУРТАЛАШ

Экспорт суғуртаси бу экспортбоп маҳсулотни сотишда пайдо бўладиган молиявий қалтисликларни суғурталашдир.

Экспортчилардан ўз харидорлари билан ишлаш жараёнида маҳсулотни сотишда кредитга сотиш, яъни тўловни кейинчалик амалга ошириш шарти билан сотиш сўралиши мумкин, масалан маҳсулот келиб тушгандан 60 кун ўтгандан сўнг. Бунда экспортчиларда маҳсулот келиб тушгандан сўнг харидорлар томонидан тўловни амалга оширмаслик хавфи бор. Тўламаслик сабаблари харидор мамлакатидаги тижорат хамда сиёсий қалтисликлар бўлиши мумкин. Компания суғурта шартномасини тузар экан, ўз зиммасига чет эллик хамкорни тўловга лаёқатини текшириш ва экспорт шартномаси асосида тўлов келиб тушмаслик туфайли зарарни қоплашни олади.

Ўзбекистон бозорида экспорт операцияларни суғурталаш, биринчи навбатда, "Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан амалга оширилади. Компанияга амалда, Ўзбекистон Республикасининг давлат экспорт қалтисликларни суғурталаш агентлиги (ЭКА) функциялари юклатилган.

Бугун “Ўзбекинвест” компанияси маҳаллий экспортчиларга ва тижорат банкларга қуйидаги суғурта маҳсулотларини таклиф қилади: 

- Экспорт шартномаларни «Етказиб берувчи кредити» типи бўйича комплекс суғуртаси

Сиёсий ва тижорат қалтисликлар натижасида кечиктириб тўлашни назарда тутган ҳолда экспорт шартномаси бўйича чет эл харидори томонидан тўламасликни суғурта компанияси қоплайди.

Масалан, экспортчи ўз товарини чет-элга сотмоқчи, ва чет-эллик хамкор топди. Агар экспорт контрактида олдиндан тўлов, аккредитив ёки банк кафолати кўрсатилган бўлса экспортчида экспорт контракти бўйича тўламаслик хавфи йўқ. Лекин, агар хамкор тўловни кечиктириш шарти билан сотишни сўраса, экспортчида жўнатилган товар учун тўловни олмаслик хавфи пайдо бўлади.

Миллий экспортчиларнинг тўловни кечиктириш шарти билан товарни сотиш пайтида химоялаш учун “етказиб берувчининг кредити” суғурта полиси таклиф этилади.

Суғурта полиси миллий экспортчиларни чет-эллик харидор томонидан қуйидаги тижорат ва сиёсий қалтисликлар туфайли тўламаслик хавфидан химоя қилади:

- узоқ вақт давомида тўламаслик;

- тўловга лаёқатсизлик;

- уруш, фуқаровий ғалаёнлар;

- харидор мамлакатида импортга эмбарго жорий этилиши;

- чет-эллик харидор хукуматининг харакатлари;

- трансферт кечиктирилиши.

- Чет эл харидорига кафилликни олган томоннинг кафолат мажбуриятларини бажармасликни суғурталаш

Экспорт шартномасига кўра кафилликни олган томоннинг кафолат мажбуриятлари бўйича тўловни амалга оширмасликдан Суғурта ҳимояси, бунда кафилнинг суғурталовчига тўловни амалга оширмасликка  сабаби ва ҳақи йўқлигидадир.

- Чет эл харидорининг банки томонидан аккредитиви чақириб олинмайдиган мажбуриятларини бажармасликдан суғурталаш  

Экспорт шартномасига кўра аккредитив очаётган чет эл харидорининг банки томонидан тўловни амалга оширмаслик, бунда банк суғурталовчига тўловни амалга оширмасликка  сабаби ва ҳақи йўқлигидадир.

- Тижорат банкларнинг кредитларини «Харидорга кредит» типи бўйича суғуртаси

Экспорт шартномаси бўйича тўловни амалга ошириш учун чет эллик харидорга еки банка ЎзР тижорат банки томонидан берилган кредитни сиёсий ва тижорат қалтислик натижасида чет эллик ҳамкор томонидан қопламасликни суғурта ҳимояси.

- Экспорт шартномасини бекор қилишдан суғурталаш 

Экспорт маҳсулотни тушириб олишдан олдин сиёсий қалтисликлар натижасида экспорт шартномасини чет эллик харидор томонидан бекор қилишни суғурталаш

- Инвестицияларни  экспроприация, миллийлаштириш ва олиб қўйишдан суғурталаш

Инвестиция қилинаётган давлатда сиёсий қалтисликлар натижасида миллий инвестициялар қайтарилмасликдан суғурталаш.

- Аванс тўловни суғурталаш

Сиёсий ва тижорат қалтисликлар натижасида чет эллик етказиб берувчи томонидан аванс тўловни ва импорт қилинувчи маҳсулотни етказиб бермасликдан суғуртали қоплаш.

Долзарб саволлар

- Экспорт шартномаларни суғурта қилиш нима? 

- Экспорт суғуртаси нимага керак? 

- Қалтис шартларда экспорт қилиш нимага керак?  

- Ташқи иқтисодий фаолиятда қандай қалтисликлар юзага келади? 

- «Ўзбекинвест» компанияси қандай қалтисликлардан суғурталайди? 

- Суғурта полисини олиш учун маълум бир шартлар мавжудми?

- Экспорт шартномасини суғурталаш қайси валютада амалга оширилади? 

- Суғурта шартномасини тузиш учун қанча миқдорда тўлаш керак? 

- Сугурта шартномасини қандай тузиш керак?

- Чет эллик хамкор ўз мажбуриятларини бажармаётган бўлса нима қилиш керак?

- Экспорт шартномаси бўйича тўловни кечиктириш муддати қанча? 

 Экспорт қалтисликларни суғурталаш бўлими Сизларнинг хизматингизда.

Тел. 120-03-59, 235-78-01

e-mail: export@uzbekinvest.uz