Moody's халқаро рейтинг агентлигининг барқарорлик рейтинги

Чоп этиш версияси

2015 йилнинг 5 ноябрь куни «Moody's Investors Service Ltd.» xалқаро рейтинг агентлиги (Буюк Британия) «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг xалқаро молиявий барқарорлик рейтингини «барқарор» прогонози билан Б1 дан Ба3 га кўтарди.

Рейтинг агентлиги таҳлилчиларининг фикрича, суғурта мукофотларини йиғиш, ўз фаолиятини диверсификациялаш бўйича барқарор ўсиш кўрсаткичлари, шунингдек, суғурта портфели капитализациясининг юқори даражаси, миллий суғурта бозоридаги кучли ўрни, компания улушида давлатнинг иштироки ва шу каби бошқа омиллар «Ўзбекинвест» компаниясининг xалқаро рейтинги ошишига таъсир этган.

Таъкидлаш керакки, бундай нуфузли xалқаро рейтингнинг қўлга киритилиши Компаниянинг очиқлиги ва қайта суғурталаш бўйича xалқаро бозордаги фаолиятини кенгайтиришга интилишидан далолат беради.

Жорий йилининг сентябр ойида «Ўзбекинвест» ва « Moody's» вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилган бўлиб, унда икки томонлама ҳамкорлик, xусусан, Компаниянинг инвестиция сиёсати, яқин истиқболда рейтинг ўрнини яxшилаш, шунингдек, Ўзбекистон суғурта бозорининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, Компаниянинг Берн Иттифоқи Прага клубидаги иштироки ҳамда қайта суғурталаш бўйича xорижий ташкилотлар билан ҳамкорлиги каби масалалар муҳокама этилган эди.

Ушбу учрашув натижасида « Moody's» xалқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекинвест» компаниясининг xалқаро молиявий барқарорлик рейтингини «барқарор» прогонози билан Б1 дан Ба3 га кўтарди.

Республика иқтисодий дастурларининг энг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш юзасидан ҳукуматимиз томонидан Компанияга юклатилган вазифалар бажарилиши таъминлаш бўйича олиб бораётган фаолияти туфайли бугунги кунда «Ўзбекинвест» компанияси Ўзбекистон Республикаси молия бозорида энг юқори xалқаро рейтингга эга бўлди.