Диққат! «ДУБАЙГА САЁҲАТ» акцияси!

Чоп этиш версияси
16.01.2019

2019 йилнинг 5 февраль куни Тошкент шаҳрида жойлашган «Самарқанд Дарвоза» савдо марказида «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан ўтказилаётган «Дубайга саёҳат» акцияси ғолибларини аниқлаш маросими ўтказилади.

Тадбирни барча иштирокчилар компаниянинг ҳудудий филиалларида видеоалоқа ёрдамида онлайн кузатиб боришлари ҳам мумкин.

Акцияда 2018 йилнинг 1 октябридан 2019 йилнинг 31 январига қадар мажбурий автосуғурта полисини сотиб олган компаниянинг янги мижозлари иштирок этади.

Тасодифий рақамни танлаш ёрдамида 5 нафар (5 та жуфтлик) омадли иштирокчи акция ғолибига айланади ва уларга:

- Дубай шаҳрига бориб-келиш авиа чиптаси;

- 5 юлдузли меҳмонхонада яшаш;

- виза, суғурта ва трансфер харажатлари ҳамда акция ғолибидан олинадиган даромад солиғини ўз ичига олган 1 ҳафталик саёҳат йўлланмаси тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир ғолибга 2 киши учун саёҳат йўлланмаси тақдим этилади.

Батафсил маълумот учун: (+998 71) 207-60-00