Наманганда «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акциясининг ғолиблари аниқланди

Чоп этиш версияси
12.12.2018

Жорий йилнинг 11 декабрь куни «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акциясининг Наманган вилоятидаги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси мижозлари, ҳамкорлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Жорий йилнинг 1 августидан 30 ноябригача «Менинг уйим – менинг Ватаним» суғурта полисини сотиб олган компания мижозлари ўртасида ўтказилган «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акцияси республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олди ва унда 21 минг нафарга яқин юртдошларимиз иштирок этди.

Тасодифий рақамни танлаш йўли орқали компаниянинг Наманган вилоятидаги қуйидаги омадли мижозлари ғолиб деб топилди ва қимматбаҳо совғалар эгаларига айланишди:

  1. Ёқубов Исмоилжон (электрон чойнак)
  2. Киргизов Элдор (миксер)
  3. Азизова Робияжон (бутербротница)
  4. Обиджонов Мирзоҳид (дазмол)
  5. Муталлиев Ўткир (минидуховка)
  6. Аббосов Низомжон (микротўлқинли печь)
  7. Каримов Абдумўмин (идишлар тўплами - 6 киши учун)
  8. Зоҳидова Раъно (электрон гўшт майдалагич)
  9. Умарова Сабоатжон (кондиционер)
  10. Мусаева Маърифой (музлатгич)

Ғолибларни табриклаймиз ва акциянинг барча иштирокчиларига компанияга бўлган ишончи учун миннатдорчилик билдирамиз.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати