Республика Онкология марказида хайрия тадбири ташкил этилди

Чоп этиш версияси
05.09.2019

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган болалар учун бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда хайрия тадбири ташкил этилди.

Марказда даволанаётган болалар, уларнинг ота-оналари, марказ шифокорлари, республикамизнинг таниқли санъат ва спорт юлдузлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда замонавий мультфильмлар ва эртак қаҳрамонлари турли томошаларни намойиш этишди. Шунингдек, юртимизнинг таниқли эстрада юлдузлари тадбир иштирокчилари учун турли қўшиқларни ижро этишди.

Марказда даволанаётган болаларга «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан болалар адабиётлари, расм чизиш ва турли буюмларни ясаш воситалари ҳамда бошқа эсдалик совғалар тақдим этилди.

Биз барча болаларнинг тезроқ соғайиб кетишини ва ҳеч қачон касал бўлмаслигини тилаб қоламиз.

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси

Ахборот хизмати