«Суғурта соҳасини ёритган энг фаол журналист» танлови тўғрисида ЭЪЛОН

Чоп этиш версияси
29.12.2017

Мамлакатимизда аҳолининг суғуртага оид хабардорлик даражасини ошириш, соҳага оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва уларга киритилаётган ўзгартиришлар, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан кўрсатилаётган хизматлар, суғурта қоидалари, суғурта шартномаси шартлари, суғурта даъволарини кўриб чиқиш тартиби ва суғуртага оид бошқа масалалар тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор этишда оммавий ахборот воситалари, журналистлар иштироки ва ролини ошириш, уларни рағбатлантириш мақсадида «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси «Суғурта соҳасини ёритган энг фаол журналист» танловини эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун номзод қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

  1. «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси номига танловда қатнашиш тўғрисида мурожаат – эркин хат.
  2. оммавий ахборот воситаларида 2018 йилнинг 1 январидан 1 июнигача бўлган даврда эълон қилинган, суғурта соҳаси ёритилган ижодий ишлар* рўйхати (шу жумладан, уларнинг нусхаси).

Мукофотлар:

биринчи ўринга ташаккурнома ва ноутбук

иккинчи ўринга ташаккурнома ва планшет

учинчи ўрингаташаккурнома ва мобил телефон

Бундан ташқари Мустақил эксперт комиссияси хулосаси ва таклифлари асосида Танлов иштирокчиларига номинациялар бўйича рағбатлантирувчи эсдалик совғалари топширилиши мумкин.

Ҳужжатлар 2018 йил 2 июнь соат 1700 гача қабул қилинади.

Танловда оммавий ахборот воситалари мухбирлари, мустақил журналистлар, блогерлар ва бошқалар иштирок этиши мумкин.

Танловнинг якуний тақдирлаш маросими 2018 йил июнь ойининг иккинчи ярмида, 27 июнь – матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан ўтказилади.

Танлов учун мурожаатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент шаҳри, 100017, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-уй. (ёки site-admin@uzbekinvest.uz электрон почтасига).

Ҳужжатлар тўғридан-тўғри топширилганда, аризалар «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси бош биносида шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 900 дан 1800 гача қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун қўшимча маълумотларни www.uzbekinvest.uz сайти ёки +99871 120-03-53 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Танловда фаол иштирок этинг ва ғолибликни қўлга киритинг!

Танлов ташкилий қўмитаси

 

*«Ўзбекинвест» компанияси фаолияти ва компания томонидан кўрсатилётган хизматларга бағишланган ижодий ишларга алоҳида эътибор берилади. Материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлиши мумкин.