«Уйингизни фойдали ҳимояланг» акцияси ғолиблари аниқланмоқда

Чоп этиш версияси
11.12.2018

Жорий йилнинг 10 декабрь куни «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан ўтказилган «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акциясининг Андижон вилоятидаги ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Компания мижозлари, ҳамкорлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда акциянинг 10 нафар ғолибига қимматбаҳо замонавий маиший техника воситалари топширилди.

Таъкидлаш керакки, компаниянинг имижини ошириш, суғурта хизматларини тарғиб қилиш ва аҳолининг суғурта ҳақидаги хабардорлик даражасини ошириш мақсадида қатор реклама-маркетинг акцияларини ўтказиш яхши анъанага айланган. Хусусан, 2018 йилда мажбурий автосуғурта полисини сотиб олган мижозлар ўртасида «Омадли полис соҳиби» маркетинг акцияси ўтказилиб, ғолибларига замонавий қимматбаҳо маиший техника васиталари, Россияда бўлиб ўтган Футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига йўлланмалар тақдим этувчи «Жаҳон футболи ишқибози» ва Ўзбекистон Республикаси мутақилигининг 27 йиллиги арафасида «Мен Ўзбекистонни севаман» акциялари ўтказилди.

Ушбу тадбирларнинг навбатдагиси сифатида жорий йилнинг 1 августидан 30 ноябргача «Менинг уйим – менинг Ватаним» суғурта полисини сотиб олган мижозлар ўртасида «Уйингизни фойдали ҳимояланг» акцияси ўтказилди. Акция республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олди ва унда 21 минг нафарга яқин юртдошларимиз иштирок этди.

Тасодифий рақамни танлаш йўли орқали қуйидаги омадли иштирокчилар ғолиб деб топилди ва қимматбаҳо совғалар эгаларига айланишди:

  1. Абдураҳмонов Нормуроджон (электрон чойнак)
  2. Назаров Асилбек (миксер)
  3. Худойбердиев Ахмаджон (бутербротница)
  4. Эралиев Кутпиддин (дазмол)
  5. Ахмедова Наргиза (минидуховка)
  6. Жулматов Озоджон (микротўлқинли печь)
  7. Юсуфжонов Шохаббос (идишлар тўплами - 6 киши учун)
  8. Шерматов Фармонбек (электрон гўшт майдалагич)
  9. Қамбаров Шерзодбек (кондиционер)
  10. Раҳмонов Маҳаммаджон (музлатгич)

oz-uying-2

 

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати