«Ўзбекинвест» компанияси апрель ойида 1,4 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламаларини тўлаб берди

Чоп этиш версияси
24.05.2019

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан суғурта даъволарини кўриб чиқиш, мижозларнинг мол-мулки, соғлиғига етган зарарларни имкон қадар тез вақт ичида қоплаб бериш тизими йўлга қўйилган. Бунинг учун компанияда 24 соат ишловчи диспетчерлик хизмати ҳамда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти ҳудудида суғурта ҳодисалари юз берганда воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатувчи ассистанс хизмати мавжуд.

Агар рақамларга мурожаат қилинса, жорий йилнинг апрель ойи давомида 946 та суғурта ҳодисалари бўйича мижозлардан келиб тушган мурожаатлар асосида 1,4 млрд. сўмдан ортиқ ҳажмидаги суғурта қопламалари тўлаб берилди. Кўриб чиқилган даъволарнинг 84 фоизи ихтиёрий суғурта турларига тўғри келади.

Суғурта қопламалари асосан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси, ихтиёрий тиббий суғурта, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси, ташувчининг профессионал жавобгарлиги суғуртаси, транспорт воситаларини ихтиёрий суғуртаси, қурилиш қалтисликлари суғуртаси бўйича етказилган зарарларни қоплаб бериш учун тўлаб берилган.

Жорий йил бошидан буён “Ўзбекинвест” компанияси томонидан мижозларга қарийб 6,5 млрд. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилган.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати