«Ўзбекинвест» компанияси ходимлари Москва давлат халқаро муносабатлар институтида малака оширди

Чоп этиш версияси
10.10.2018

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ходимлари Москва давлат халқаро муносабатлар институтида малака оширди.

Беш кун давом этган курс доирасида таваккалчиликлар ва суғуртани бошқариш кафедрасининг етакчи ўқитувчилари, юрисконсультлар, йирик суғурта компаниялари («Согласие», «Ингосстрах») мутахассислари ва бошқалар тингловчилар олдида чиқиш қилишди. Ўқув давомида «Ўзбекинвест» компанияси мутахассислари сегментлаш стратегиясидан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслар учун суғурта маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича самарали ишлаш усуллари, корпоратив суғурта муаммолари, самарали суғурта маркетинги, суғурта даъволари билан самарадор ишлашни таъминлаш ва кучли агентлик тармоғини яратиш усуллари билан танишдилар.

Курс якунида Бизнес ва халқаро ҳуқуқ мактаби директори ўринбосари Е.А.Глазов «Суғурта компанияси ривожланиш стратегиясини бошқариш»га бағишланган ўқув курсини муваффақиятли тугатганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни иштирокчиларга топширди.

Манба: Москва давлат халқаро муносабатлар институти сайти

https://mgimo.ru/about/news/departments/sotrudniki-kompanii-uzbekinvest-proshli-obuchenie-v-mgimo/