«Ўзбекинвест» компанияси май ойида 961 та суғурта даъволарини кўриб чиқди

Чоп этиш версияси
14.06.2018

Аҳоли соғлиғи ёки мол-мулкига бахтсиз ҳодиса оқибатида зарар етганда унга молиявий кўмак бериш суғурта компаниясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Мижознинг суғурта ҳодисаси юзасидан мурожаатини имкон қадар тез кўриб чиқиб, суғурта қопламасини ўз вақтида тўлаб бериш эса суғурталовчининг нуфузини белгилаб беради.

Агар рақамларга мурожаат қилинса, 2018 йилнинг май ойи давомида «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан жами 961 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, 933 млн. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилган. Шундан 42 фоизи суғуртанинг ихтиёрий турларига, 58 фоизи эса мажбурий турлар улушига тўғри келади.

«Ўзбекинвест» компанияси томонидан 2018 йилда тўлаб берилган суғурта қопламалари (млрд. сўмда)

Жорий йил бошидан буён эса компания томонидан ўз мижозларига жами 5155 та суғурта даъволари бўйича қарийб 8,7 млрд. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилган.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати