«Ўзбекинвест» компанияси октябрь ойида 4 млрд. сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди

Чоп этиш версияси
19.11.2018

Суғурта ташкилоти мижозининг соғлиғи ёки мол-мулкига бахтсиз ҳодиса оқибатида зарар етганда унга молиявий кўмак бериш суғурта компаниясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан мижозлар олдида олинган мажбуриятларни бажариш мақсадида туну-кун ишловчи диспетчерлик хизмати фаолият юритаётган бўлиб, суғурта ҳодисаси юзасидан қилинадиган ҳар бир мурожаат имкон қадар тез кўриб чиқилиб, суғурта қопламасини ўз вақтида тўлаб бериш тизими йўлга қўйилган.

Агар рақамларга мурожаат қилинса, 2018 йилнинг октябрь ойи давомида «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан жами 847 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, қарийб 4 млрд. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилган. Шундан 84 фоизи суғуртанинг ихтиёрий турларига, 16 фоизи эса мажбурий турлар улушига тўғри келади.

Жорий йил бошидан буён эса компания томонидан ўз мижозларига жами 8211 та суғурта даъволари бўйича 28,2 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўлаб берилган.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати