«Ўзбекинвест» компанияси суғурта полисларини «AVTORITET» дўконларида сотиш йўлга қўйилди

Чоп этиш версияси
04.04.2019

Мамлакатимизда нисбатан оммабоп ҳисобланган автомобил суғуртаси мижозлари учун янада қулайлик яратиш мақсадида «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан «AVTORITET» автожамланмалар тармоғида суғурта полисларни сотиш йўлга қўйилди.

Эндиликда автомобил эгалари кўплаб сервис хизматлари сегментини ва автоэҳтиёт қисмлар савдосини ўзида жамлаган автожамланмалар тармоғининг Тошкент шаҳри в пойтахт вилоятидаги офисларида автомобилларнинг мажбурий ва ихтиёрий турлари бўйича суғурта полисларини харид қилишлари мумкин.

Шунингдек, автомобил суғуртаси полисларини айнан «AVTORITET» автожамланмалар тармоғида сотиб олган мижозларга акция доирасида қуйидаги махсус пуллик купонлар ҳам тақдим этилади:

- Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича транспорт воситасини бошқаришга қўйилган шахслар шахслар сони ЧЕКЛАНГАН СУҒУРТА ПОЛИСИни сотиб олган мижозлар учун 10 000 сўмлик;

- Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича транспорт воситасини бошқаришга қўйилган шахслар шахслар сони ЧЕКЛАНМАГАН СУҒУРТА ПОЛИСИни сотиб олган мижозлар учун 30 000 сўмлик.

Суғурталанувчилар ушбу купонларни «AVTORITET» автожамланмалар тармоғининг исталган офисида зарур товарларга алмаштириб олишлари мумкин.

Тел.: +99871 207-60-00

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати