«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси ёш олимларни тақдирлади

Чоп этиш версияси
28.06.2019

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг 25 йиллиги муносабати билан талабалар ўртасида ўтказилган илмий ишлар танлови ғолиблари аниқланди.

Жорий йил бошида ёш илмий тадқиқотчиларни суғурта соҳасига жалб қилиш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон суғурта бозорини янада ривожланишга бағишланган илмий ишларни рағбатлантириш мақсадида «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари талабалари ўртасида мукофот жамғармаси 18 млн. сўм бўлган илмий ишлар танлови эълон қилинган эди.

Танлов доирасида тақдим этилган кўплаб илмий ишлардан танланган мавзу батафсил ёритилган ва танловнинг барча шартлари бажарилган қуйидаги 4 та энг яхши илмий иш ғолиб деб эълон қилинди:

1-ўринАшуров Эркин Дониёрович – Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси

Илмий раҳбари – т.ф.н., доцент, Мирсадиков Миродила Абдуллаевич

Илмий иш мавзуси: «Суғурта бозорида демпингга қарши курашнинг хориж тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллашдаги муаммолар»;

2-ўринАбдуллаев Эркинжон Аъзамович – Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси

Илмий раҳбари – PhD, Аллаяров Фазлиддин Амануллаевич

Илмий иш мавзуси: “Insurance market of Uzbekistan: problems and prospects for the development”;

3-ўрин (2 та ғолиб):

Ахунджанова Назокат Махсатовна – Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси

Илмий раҳбари – PhD, Аллаяров Фазлиддин Амануллаевич

Илмий иш мавзуси: «Ўзбекистон суғурта бозори: муаммо ва ривожланиш истиқболлари»;

Носиров Абдулхамид Абдурахманович – Тошкент молия институти 4-босқич талабаси

Илмий раҳбари – и.ф.н., доцент, Абдураҳмонов Илёс Хуршидович

Илмий иш мавзуси: «Ўзбекистон Республикаси суғурта компаниялари инвестицион такомиллаштириш йўллари».

Жорий йилнинг 28 июнь куни ушбу танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди ва унда 1-ўрин соҳибига 3 млн. сўм, илмий раҳбарига 2 млн. сўм, 2-ўрин совриндорига 2 млн. сўм, илмий раҳбарига 1,5 млн. сўм, 3-ўрин эгаларига 1 млн. сўм, илмий раҳбарларига эса 1 млн. сўмдан пул мукофотлари ҳамда компаниянинг эсдалик совғалари топширилди.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати