«Ўзбекинвест» суғурта компанияси январь ойида 829 та суғурта даъволарини кўриб чиқди

Чоп этиш версияси
06.02.2018

Турли бахтсиз ҳодисаларга дуч келмасликдан ҳеч ким кафолатланмаган, шунинг учун ҳам кишилар ўзларининг ҳаёти ва соғлиғи ёки мол-мулкини кутилмаганда етадиган зарарлардан ҳимоя қилиш мақсадида суғуртага мурожаат қиладилар. Бу ўз навбатида суғурта компанияларидан суғурта ҳодисаси юз берганда мижоз даъвосини имкон қадар тез кўриб чиқишни талаб этади. Суғурта қопламасини ўз вақтида тўлаб бериш суғурта компанияси нуфузини белгилаб берувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади ва мижозлар ишончи мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан суғурта даъволарини кўриб чиқиш ва қопламаларни тўлаб бериш борасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Агар рақамларга мурожаат қилинса, 2018 йилнинг январь ойида мижозлар мурожаатлари асосида иш берувчи ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, ихтиёрий тиббий суғурта, мол-мулк суғуртаси каби шартномалар бўйича 829 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, жами 957 млн. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилган. Амалга оширилган суғурта қопламаларининг 57 фоизи юридик шахслар, 43 фоизи эса жисмоний шахслар улушига тўғри келади.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекинвест» компанияси томонидан аҳоли билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ишонч телефони, 24 соат ишловчи диспетчерлик хизмати ташкил этилган. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти ҳудуди бўйича хизмат кўрсатувчи аджастер хизмати фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, суғурта ҳодисаси юз берганда компания ходимлари воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатмоқда.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати

Тел: 120-03-53

e-mail: site-admin@uzbekinvest.uz