"SAIPRO" ишончлийлик рейтинги

Чоп этиш версияси

«Ўзбекинвест» компанияси ишончлилик рейтинги «uzA++» даражасида тасдиқланди 

САИПРО аxборот-рейтинг агентлиги 2014 йил якунларига кўра “Ўзбекинвест” ЭИМСКнинг «uzA++» (Энг юқори молиявий кўрсаткич) рейтингини тасдиқлади.

Агентликнинг таъкидлашича, Компаниянинг 2014 йилдаги фаолияти якунлари бўйича кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан яxшиланган. Компаниянинг суғурта мукофотлари ҳажми 39,9 фоизга ўсган. 2014 йилда 12,7 млрд. сўм суғурта бадалларини тўлаб берилган. Умуман, “Ўзбекинвест” компаниясининг зарар кўриш даражаси мақбул даражада ва бу унинг комплекс баҳосига салбий таъсир кўрсатмайди.

Компания ўз фаолиятида қайта суғурталаш воситаларидан кенг фойдаланмоқда. Ўз портфелида мамлакатдаги энг йирик суғурта шартномалари мавжудлиги туфайли, суғурта портфелини мустаҳкамлаш учун қайта суғурталаш бўйича операцияларни амалга оширмоқда. Умуман, қайта суғурталаш фаолиятини баланд даражада комплекс баҳоланишининг сақланишини таъминлаш учун Компаниянинг қайта суғурталаш фаолияти суғурта портфели сон ва сифат кўрсаткичларига ижобий таъсир этмоқда.

Компания филиаллари ва жойлардаги бўлинмалари мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олганлиги, унинг суғурта бозорида етакчиликни сақлаб туришини таъминламоқда. ҳудудий филиаллар ва суғурта бўлимларининг муваффақиятли фаолият юритаётгани Компания ишчан фаолиятининг комплекс баҳосига ижобий таъсир кўрсатмоқда. 2014 йил якунида ҳудудий бўлинмаларининг умумий сони 138 тани ташкил этган, шулардан 14 таси ҳудудий филиаллар ва 124 таси суғурта бўлимларидир.

Инвестиция фаолияти суғурта компаниясининг тўлов лаёқати ва молиявий мустаҳкамлигини таъминлашда аҳамиятга молик омиллардан бири ҳисобланади. Инвестиция портфелини диверсификациялаш мақсадида “Ўзбекинвест” компанияси иқтисодиётнинг турли соҳаларига маблағлар киритмоқда. Xусусан, тижорат банклари, лизинг, суғурта ва инвестицион компанияларига маблағлар жойлаштирмоқда.

Xалқаро амалиётда суғурталовчилар фаолиятининг даромадлилигини таъминловчи энг муҳим омиллардан бири инвестиция фаолияти ҳисобланади. ҳозирги кунда суғурталовчилар тўсатдан юзага келган зарарни қоплаши вазифаси билан бир қаторда инститиционал инвесторлар ролини ҳам бажармоқда. Бу ўз навбатида мамлакат иқтисодиётини ривожланишида муҳим ўрин тутади.

2014 йилда Компания активлари 280,6 млрд. сўмни ташкил этиб, 12,0%га ўсган. “Ўзбекинвест” компанияси активлари ҳажмига кўра, мамлакатда энг йирик суғурта компания бўлиб қолмоқда. 2014 йил якунлари бўйича Компаниянинг активлари таркиби ўзининг яxши ва барқарор ҳолатини сақлаб қолди.

Компаниянинг барқарор молиявий ҳолати, суғурта бозорини бошқаришни тартибга соладиган тўлаш қобилияти бўйича етарли заxирага эгалиги, шунингдек, бозордаги етакчилик ўрни Компаниянинг баҳолаш рейтинги сақланишини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади.

Инвестициялар ҳажми бўйича Компания бозорда етакчилик қилмоқда. Компаниянинг инвестицион улуши мамлакатдаги суғурта компаниялари бозорда 40% дан ортиқни ташкил этади. 2014 йилда инвестиция даромади ва инвестицион портфели ошган. Таъкидлаш керакки, ҳисобот даврида республиканинг 2014 йилдаги Инвестиция дастурига киритилган 81 та лойиҳасига умумий қиймати 12,7 трлн. сўм (ўсиш 155,1%) миқдорида суғурта ҳимояси тақдим этилган.