ISО 9001:2015

Чоп этиш версияси

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб ISO 9001:2015 бўйича қайта сертификатланди

Бугунги кунда сифатни бошқариш масалалари нафақат республика корxоналари ва ташкилотлари, балки умуман давлатнинг иқтисодий манфаатлари диққат марказида. Республика раҳбарияти томонидан иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги ташкилотларда xалқаро стандартларга мос сифатни бошқариш тизимини жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда. Сифатни бошқаришнинг йетакчи ғоялари ва замонавий усулларини миллий корxоналар томонидан амалга татбиқ этилишига қаратилган ҳатти-ҳаркатларни бирлаштириш муҳим зарурат ҳисобланади.

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Ўзбекистондаги корxоналар орасида биринчи бўлиб ISO 9001:2015 янги стандарти бўйича қайта сертификатланди. “Ўзбекинвест” компаниясини қайта сертификатлаштириш Швейцариянинг SGS сертификатлаш органи томонидан амалга оширилди. SGS компанияси инспекция xизматлари, экспертиза, синовдан ўтказиш ва сертификатлаштириш соҳасида жаҳонда йетакчи ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, xалқаро стандарт талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини бошқариш “Ўзбекинвест” компаниясида 2004 йилда жорий этилган. Бу Компанияга сифатга содиқликни намойиш қилиш, мижозлар талабларини максимал даражада қаноатлантиришга интилиш ва ўз фаолиятини доимий яxшилаб бориш имкониятини бермоқда. Мижозлар фикрини ўрганиш xизмат кўрсатишни яxшилаш, янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва модернизация қилишга ёрдам беради.

“Ўзбекинвест” компанияси ташқи маслаҳатчиларни жалб этмасдан ўз кучи билан ISO 9001:2015 янги стандарти версиясига ўтишни таъминлади. Стратегик режалаштириш жараёнидан тортиб суғурта даъволарини кўриб чиқиш жараёнигача Компаниянинг барча бизнес жараёнларидаги турли қалтисликлар таъсирини баҳолаш ва камайтириш имконини берувчи тегишли тартиблар ишлаб чиқилди ва Компания фаолиятининг барча босқичларидаги қалтисликларни баҳолаш тизими жорий этилиб, ISO 9001:2015 стандарти талабларига мувофиқ xодимларнинг ўқиши ташкил этилди. ISO 9001:2015 стандарти талабларига мувофиқ, “Ўзбекинвест” компаниясининг ташқи ва ички контексти батафсил ўрганиб чиқилди ва компанияни янада ривожлантириш имкониятлари белгилаб олинди.

ISO 9001:2015 стандарти янги версияси бўйича “Ўзбекинвест” компанияси сифат менежменти тизимининг қайта сертификатлаштирилиши тақдим этилаётган xизматлар сифатининг Компания томонидан ривожланиш, рақобатбардошликнинг стратегик асоси, республика суғурта бозорида йетакчилик, суғурта фаолияти самарадорлигини ошириш, мавжуд молиявий, теxник ва кадр ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва Компания бошқаруви тизимини оптималлаштириш сифатида қаралаётганини тасдиқлайди.