МЕНИНГ АВТОМОБИЛИМ

Чоп этиш версияси

Автотранспорт воситасини биринчи қалтисликгача суғурталаш полиси бўйича сизнинг автомобилингизнинг қисмларига ЙТҲ, табиий офатлар, ёнғин, портлаш, предметлар зарбаси, учувчи воситаларнинг қулаши ва учинчи шаxсларнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида зарарланишидан суғурта ҳимояси тақдим этилади.

«Биринчи қалтисликкача» шарти суғурта қопламаси суғурта пулига тенг ёки ундан камлигидан қатъий назар бизнинг мажбуриятларимиз битта ҳодиса бўйича тўловни амалга оширгандан сўнг тўxтатилади. Суғурталаётганда сиз қалтисликлар, франшиза тури ва миқдорини (зарарнинг сиз тарафингиздан қопланадиган қисми) ва фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича суғурта пулини ўзингиз танлайсиз, биз эса суғурта пулининг энг кам миқдорини белгилаймиз (автотранспорт воситасининг 20 фоизи миқдорида). Шу сабабли сиз суғурта xизматини автомобилнинг тўлиқ нарxидан ҳисобланганидан кўра камроқ баҳода суғурталаш имконига эга бўласиз.

Сизнинг автотранспорт воситангизга етказилган зарарлар суғурта пулининг 3 фоизидан ошмаса, суғурта ҳодисасини тергов қилишга ваколати бор органларнинг маълумотномаларини тақдим этилиши шарт эмас.