Хоразм вилоятида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди

Чоп этиш версияси
07.07.2023

Бугун, 7-июл куни "Узбекинвест" экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамияти Хоразм филиалида, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда “Аҳоли ва ҳудудларни, фуқароларнинг мол мулкини содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлардан муҳофаза қилиш” мавзусида журналистлар ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда аҳоли ва ҳудудларни, фуқароларнинг мол мулкини содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлардан муҳофаза қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар юзасидан маълумотлар берилди.

Журналист, блогер ва ОАВ вакиллари мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олдилар.