“Ўзбекинвест” компаниясининг ҳудудий филиаллари директорлари иштирокида сайёр семинар бўлиб ўтди.

Чоп этиш версияси
22.06.2023

Жорий йилнинг 20-22 июн кунлари Бош компания раҳбарияти, шунингдек, “Ўзбекинвест” компаниясининг ҳудудий филиаллари директорлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтди. Компаниянинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари томонидан филиаллар фаолиятидаги долзарб муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, компания раҳбарияти томонидан “Ўзбекинвест” компанияси фаолиятини янада ривожлантириш бўйича 2023-йилга мўлжалланган “Ё‘л харитаси” лойиҳасининг бандлари, мазкур ё‘л харитасига киритилган қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, 2023-йил учун белгиланган ижобий кўрсаткичларни та’минлаш масалалари ҳамда суғурта бозоридаги мавжуд муаммолар кўриб чиқилди.

Семинарнинг бундай формати компанияда ўтган йиллар давомида ташкил этилган ан’ананинг давомидир.