Экспортчи тадбиркорлар учун ўқув семинарлари

Чоп этиш версияси
14.04.2023

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида “Ўзбекинвест” компаниясининг Экспорт қалтисликларини суғурталаш департаменти, Суғурта услубиёти, инновациялар ва хизматларини ривожлантириш  департаменти ҳамда Корпоратив мижозлар билан ишлаш ва худудий ривожлантириш департаменти ҳодимлари Компания Бош директори буйруғига асосан ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги тадбиркорлик субъектлари ва экспортчи корхоналар ҳамда ҳудудий филиал ходимлари ва бўлинмаларда фаолият кўрсатаётган андеррайтерлар билан учрашувлар ўтказилди.

Ҳусусан, ташрифлар давомида ҳудудий филиал ходимлари ва бўлинмаларда фаолият кўрсатаётган андеррайтерлар учун Бош компания масъуллари томонидан семинар-тренинглар ташкил этилди. Семинарлар давомида компания томонидан янги ишлаб чиқилган суғурта маҳсулотларини реализация қилиш ҳамда суғурта бозорига тегишли қонунчиликдаги янги ўзгаришлар ҳақида атрофлича ахборот берилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ҳамда экспортчи корхоналар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар давомида потенциал мижозларга экспорт суғуртаси ва комплекс суғурта механизмлари бўйича таклифлар берилди. Шу билан бир қаторда, компания томонидан янги ишлаб чиқилган суғурта маҳсулотларини оммалаштириш ва амалиётга жорий этиш ишлари олиб борилди.