Бугун “Ўзбекинвест” АЖ ходимлари ўртасида “Ўзбекинвест кубоги” мини-футбол баҳслари бўлиб ўтди

Чоп этиш версияси
26.08.2023

Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатликни тиклашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мазкур баҳсларда тизимдаги ҳар бир ҳудуддан жами 16 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақада:
1-ўринни Фарғона вилояти ходимлари
2-ўринни Бош компания ходимлари
3-ўринни Сурхондарё вилояти ходимлари эгаллашди

Ва бундан ташқари 3 йўналишда энг яхши ўйинчилар совғалар билан тақдирландилар