“Ўзбекинвест” 2023-йилда умумий қиймати 20 трлн сўм бўлган 3300 дан ортиқ инвестиция лойиҳаларини суғурта ҳимояси билан қамраб олди

Чоп этиш версияси
11.03.2024

2023-йилда “Ўзбекинвест” компанияси инвестиция лойиҳаларини, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни суғурталаш бўйича фаолиятини кенгайтирди.

2023-йилда қабул қилинган мажбуриятлар ҳажми 20 триллион сўмни ташкил этди. Ўзбекистон ҳудудларида суғуртанинг ушбу соҳасини ривожлантириш ишларининг якуни бўйича 35 миллиард сўм миқдорида суғурта мукофотлари йиғилиши таъминланди, бу 2022 йил якуний кўрсаткичидан 120 фоизга кўпдир.

2023-йил давомида “Ўзбекинвест” компанияси томонидан инвестиция лойиҳаларини суғурта қилиш доирасида тузилган 48 та шартнома бўйича 12,8 миллиард сўм суғурта товони тўланган.

Ўзбекистон бўйича инвестиция лойиҳаларини суғурталаш бўйича тузилган шартномалар сони 3307 тани ташкил этди.

Компания йирик ва ўрта бизнес-тузилмаларга ҳамда корхоналарга қурилиш-монтаж таваккалчилиги, мулк, жавобгарлик, юкларни суғурталаш, шунингдек, экспорт шартномаларини суғурталаш каби замонавий, долзарб суғурта маҳсулотлар тўпламини таклиф этади.

2024-йилда “Ўзбекинвест” компанияси инвестиция лойиҳаларини, жумладан, Ўзбекистон ҳудудларидаги эркин иқтисодий, кичик саноат ва ихтисослаштирилган зоналар ҳудудларини суғурталашда кучли ва ишончли ҳамкор сифатида фаол бўлиб қолади.

Батафсил: Daryo.uz