Компаниянинг корпоратив суғурталаш ва экспорт қалтисликлари суғуртаси бўйича фаол ва самарали ишлаб келаётган ходимлари тақдирланди

Чоп этиш версияси
19.04.2024

2024 йил 19 апрель куни “Ўзбекинвест” компанияси Бош офиси биносида корпоратив ва экспорт операцияларини суғурталаш юзасидан йўналишлар бўйича белгиланган кўрсаткичларини ижобий бажарган ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

"Ўзбекинвест" компаниясининг ҳудудий филиаллари корпоратив мижозларни суғурталаш ва экспорт суғуртаси бўйича энг яхши масъул ходимлар:

  • "Корпоратив мижозларни суғурталаш" бўйича энг яхши ходим - Юсупов  Ғанижон Бахадирович (Хоразм вилояти)
  • "Экспортёрларни комплекс суғурталаш" бўйича энг яхши ходим - Хайруллина Венера Рафиковна (Сирдарё вилояти)
  • "Инвестиция объектлари суғуртаси" бўйича энг яхши  ходим - Султонов Акмал Мустафхонович (Қашқадарё вилояти)
  • "Бюджет ташкилотларини суғурталаш ишларини самарали ташкил этган" энг яхши ходим - Жалмухамедов Асылбек Арыстанбекович (Қорақалпоғистон Республикаси)
  • “Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига замонавий суғурта хизматларини кўрсатиш бўйича" энг яхши ходим - Рахманов Акрам Азимоч (Бухоро вилояти)
  • "Экспорт шартномаларини тузиш бўйича" энг яхши ходим - Алиқулов Ғолиб Абдимуминович (Тошкент шаҳри)

Ўзининг профессионаллиги, ташаббускорлиги, жамоавийлиги билан ажралиб турган ходимлар ҳамкасблари учун ёрқин ўрнак бўлди.

“Ўзбекинвест” компанияси Бош директори Р.Азимов ходимларга меҳнатлари ва жамоавий қадриятларга содиқлиги учун миннатдорчилик билдирди.Барча муваффақиятли ходимларга компаниянинг фахрий ёрлиқлари ва мукофотлар топширилди.