Компания ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича “Ўзбекинвест кубоги-2023” мусобақаси бўлиб ўтмоқда

Чоп этиш версияси
19.08.2023

Бугун "Ўзбекинвест" АЖ бош компания, "Ўзбекинвест Ассистанс" ҳамда “Ўзбекинвест ҳаёт” ҳодимлари ўртасида Тошкент шаҳар саралов босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланнишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатликни тиклашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мазкур баҳсларда тизимдаги ҳар бир ҳудуддан 16 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Мусобақа плей офф учрашувлари ҳамда финали кейинги ҳафтада бўлиб ўтади.