“Ўзбекинвест” компанияси томонидан ёшларнинг иқтисодий ривожланишига қаратилган давра суҳбати ўтказилди

Чоп этиш версияси
14.06.2023

Маълумки, Ўзбекистон суғурта бозорининг етакчиси – “Ўзбекинвест” компанияси ўз фаолияти давомида аҳоли, айниқса, ёшларнинг ва олис ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг иқтисодий ривожланишига қаратилган тадбирларини тизимли йўлга қўйган.

Жорий йилнинг 13 июнь куни “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг Тошкент шаҳар филиалида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент молия институти ва А.И.Герцен номидаги Россия Давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари ва ўқитувчилари билан аҳоли ва унинг мулкини турли хатарлардан суғурталашда интернет ва мобил иловалардан самарали фойдаланиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати савол-жавоб ва фикр-мулоҳазаларга бой, амалий аҳамиятга эга бўлди.

“Ўзбекинвест” компанияси хотин-қизлар ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган бу каби ўқув-таълим тадбирлари мамлакатимизнинг олис ҳудудларида давом эттиради.