Урганч шаҳрида тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар бўлиб ўтди

Чоп этиш версияси
04.07.2023

2023-йилларда Қўқон, Қарши шаҳридаги бозорларда йирик ёнғин юз берганини ижтимоий тармоқлар орқали кўпчилигимиз хабар топдик.Ушбу бахтсиз ходисалар оқибатида қанча тадбиркорлар ўз мулкларидан айрилиб,моддий зарарлар кўришди.Агарда ушбу тадбиркорлар ўз вақтида "Узбекинвест" суғурта компаниясининг "Баракали дўкон" суғурта махсулотидан  хабардор бўлиб ўз дўконларини суғурталаб қўйишганларида,ушбу тасодифий инқироздан тезроқ чиқишган бўларди.Статистик маълумотларга кўра, Хоразм вилоятида 2023-йилда 292 та ёнғин рўй берган, ушбу ёнғинлардан етказилган умумий зарар 3 миллиард сўмдан ортиқ.

Хоразм вилояти Фавқулодда Вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда "Урганч буюм савдо" МЧЖ савдо комплекси ҳудудидаги тадбиркорларга "Баракали дўкон" суғурта махсулоти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Қизиқиш билдирган тадбиркорларга суғурта махсулоти расмийлаштирилди.