Урганч давлат университетида семинар ташкил қилинди

Чоп этиш версияси
14.09.2023

Урганч давлат университетида "Ёнғиндан огоҳлик" умуммиллий кампанияси доирасида "Ис гази нима ва у қандай ҳосил бўлади?", "Ёнғин ва унинг келиб чиқиш сабаблари", "Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этинг!", "Ёнғинда хавфсиз эвакуация қилишни таъминлаш!" мавзуларида семинар ташкил қилинди.

Унда Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар, Қўриқлаш бошқармалари, Ҳудудгаз Хоразм газ таъминоти филиали ҳамда "Узбекинвест" ЭИСК АЖ Хоразм филиали ходимлари томонидан маърузалар ўқилди.

Қолаверса, университет раҳбарияти билан ижара асосида квартираларда туриб таҳсил олаётган талабаларни ҳамкор ташкилотлар билан яшаш шарт-шароитларини ўрганиш борасида келишиб олинди.