“Ўзбекинвест” ва “Murad Buildings” компаниялари "Икки карра ишонч" янги лойиҳасини тақдим этдилар

Чоп этиш версияси
25.09.2023

2023-йил 25-сентабрь куни етакчи қурилиш компанияси - “Murad Buildings” ва Ўзбекистон Республикаси бозорида 30 йилдан буён суғурта хизматларини кўрсатиб келаётган “Ўзбекинвест” компанияси “Икки карра ишонч” янги маҳсулотини тақдим этиб, тантанали равишда меморандум имзоладилар.

Мазкур лойиҳага кўра, “Regnum Plaza” ва “So‘y Boyi” турар-жой мажмуалари қурилиш майдонларида қурилиш-монтаж ишлари якунлангандан сўнг “Ўзбекинвест” компанияси уй-жой эгаларининг мулкий манфаатларини суғурта ҳимоясини таъминлайди ва юзага келган тақдирда суғурта ҳодисалари бўйича “Ўзбекинвест” компанияси хонадон эгаларининг харажатларини қоплайди. Шундай қилиб, “Regnum Plaza” ва “So‘y Boyi” турар-жой мажмуаларидаги квартираларни сотиб олувчилар кутилмаган харажатлардан ҳимояга эга бўладилар.

Ушбу тақдим этилган суғурта ҳимояси ёнғин, портлаш, ўғирлик, учинчи шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, табиий офатлар, сув тошқини натижасида хонадонга етказилган зарарни қоплаш имконини беради.

Имзоланган меморандум компаниялар ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг бошланиши рамзи бўлиб, хонадон эгаларига ўз манфаатларини молиявий ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлаш ва ишонч билдиради.

"Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ Матбуот хизмати