ДАКТда “Кузги муҳаббат симфонияси” Open Air концерти бўлиб ўтди

Чоп этиш версияси
11.09.2023

9-сентабр куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрининг очиқ майдонида 94-театр мавсумининг очилишига бағишланган Open Air концерти бўлиб ўтди. “Ўзбекинвест” компанияси тадбирнинг бош ҳомийси бўлди.

Жаҳон опера санъатининг таниқли усталари: Эрболат Ахмедяров (дирижёр), Вероника Джиоева (сопрано), Ариунбаатар Ганбаатар (баритон), Екатерина Семенчук (меззо-сопрано) иштирок этдилар.

“Ўзбекинвест” компанияси корпоратив ижтимоий масъулият стратегияси доирасида таълим, спорт, маданият ва санъат соҳаларида турли лойиҳаларни тизимли равишда қўллаб-қувватлайди.